Гави Реал Мадрид ичидаги жанжал ва Орельен Чуамени ҳақида кескин гапирди

1 дақиқа ўқиш3K
Гави Реал Мадрид ичидаги жанжал ва Орельен Чуамени ҳақида кескин гапирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Барселона ярим ҳимоячиси Гави Реал Мадрид таркибида Орельен Чуамени ва Федерико Валверде ўртасида юз берган жисмоний тўқнашувга клуб раҳбарияти билдирган муносабатни танқид қилди.
  • 21 ёшли футболчининг сўзларига кўра, муштлашувгача борган бундай вазиятда мураббий қатъийроқ чора кўриши керак эди ва Орельен Чуамени қайдномага киритилиб, майдонга туширилгани хато бўлган.

Барселона юлдузи Гави Испаниянинг икки гигант клуби ўртасидаги рақобатни янги босқичга олиб чиқди. Ярим ҳимоячи Реал Мадрид таркибида Орельен Чуамени ва Федерико Вальверде ўртасида юз берган жисмоний тўқнашувга клуб раҳбарияти томонидан билдирилган муносабатни танқид қилди. Гавининг фикрича, “қироллик клуби” интизом масаласида хатога йўл қўйган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Mundo Deportivo нашрига берган интервюсида Гави Бернабеу даҳлизларидаги ички низолар ҳақида тўхталиб ўтди. Маълумотларга кўра, Орельен Чуамени ва Федерико Вальверде ўртасидаги жанжал жисмоний тўқнашувга айланиб кетган ва оқибатда Вальверде шифохонада чок туширишга мажбур бўлган. Гави бундай вазиятда мураббий қатъийроқ чора кўриши кераклигини таъкидлади.

“Машғулотлардаги рақобат ва кичик тушунмовчиликлар мавсумнинг қизғин палласида нормал ҳолат, бу рақобатбардошликдан далолат беради. Аммо агар иш муштлашувгача бориб етса, мураббий бундай футболчини ўйинга туширмаслиги керак. Агар улар ҳақиқатдан ҳам уришган бўлса, Орельен Чуамени қайдномага киритилиб, майдонга туширилгани хато бўлган”, — деди Гави.

Шунингдек, Гави Реал Мадрид президенти Флорентино Перезнинг Негреира иши бўйича айтган гапларига ҳам муносабат билдирди. Перез ўз клубидан еттита Ла Лига чемпионлиги “ўғирланганини” иддао қилган эди. Гави эса Мадрид томони доим Барселона муваффақиятларини камситишга уринишини айтиб ўтди.

“Ҳамма билади, Мадридда биз ютган совринларни доим қадрсизлантиришга ҳаракат қилишади. Бу бизни ташвишга солмаслиги керак. Кўплаб Ла Масиа тарбияланувчилари билан, катта трансферларсиз кетма-кет икки марта чемпион бўлиш катта меҳнат маҳсулидир”, — дея қўшимча қилди 21 ёшли футболчи.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?