Арсенал афсонаси: Унутилмаслар жамоаси Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши шарт

1 дақиқа ўқиш290
Арсенал афсонаси: Унутилмаслар жамоаси Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши шарт
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Арсенал афсонаси Мартин Кеовннинг фикрича, Микел Артета бошчилигидаги жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, 2004-йилги афсонавий "Енгилмаслар" таркибидан ҳам ўзиб кетади.
  • Арсене Венгер бошчилигидаги ўша авлод Англия Премер-лигасида мағлубияциз чемпион чиққан бўлса-да, Чемпионлар лигаси кубогини қўлга кирита олмаган эди.

Арсенал афсонаси Мартин Кеовн жамоанинг Пари Сен-Жермен клубига қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, Микел Артета шогирдлари Будапештда ғалаба қозониб, клуб тарихидаги илк Европа кубогини қўлга киритса, 2004-йилги афсонавий "Енгилмаслар" (Инвинсиблес) жамоасидан ҳам ўзиб кетишади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Арсене Венгер бошчилигидаги ўша таркиб Англия Премер-лигасида мағлубиятсиз чемпион бўлган бўлса-да, Чемпионлар лигаси кубогини боши узра баланд кўтара олмаган. 2006-йилги финалда Барселона жамоасига имконият бой берилган эди. Кеовннинг таъкидлашича, айнан Европадаги муваффақият ҳозирги таркибни клуб тарихидаги энг биринчи рақамли жамоага айлантиради.

"Улар шунчаки ғолиб бўлишади ва бу мен учун етарли. Улар Чемпионлар лигасининг илк ғолиблари сифатида тарихда қолади. Биз Европа майдонларида кўп бор омадсизликка учраганмиз: Кубок эгалари кубоги ва UEFA кубоги финалларида мағлуб бўлганмиз. Энди клуб Европада йирик натижа қайд этиши шарт", — дейди Кеовн.

Собиқ ҳимоячи жамоанинг руҳий ҳолатига Қуеен гуруҳининг "Ве Аре Те Чампионс" қўшиғи ижобий таъсир кўрсатишини ҳам айтиб ўтди. Унинг фикрича, Англия чемпионлигини нишонлаш пайтидаги ғолиблик руҳияти футболчиларга ўзгача куч бағишлайди ва уларни янги чўққиларни забт этишга ундайди.

Микел Артета жамоаси Манчестер Сити ва Борнмут ўртасидаги дурангдан сўнг муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган эди. Эндиликда мураббий футболчилардан бор эътиборни бўлажак финалга қаратишни талаб қилмоқда. Кеовннинг сўзларига кўра, байрам тантаналаридан сўнг футболчилар яна ўша "йиртқич" ҳолатига қайтишлари ва ғалаба учун чанқоқ бўлишлари лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?