23:17 / 21.04.2017
5 264

«Пахтакор» бош мураббийи биринчи даврадан кейин жамоада ўзгариш бўлишини тан олди

«Пахтакор» бош мураббийи биринчи даврадан кейин жамоада ўзгариш бўлишини тан олди
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи Равшан Ҳайдаров жамоадаги муаммолар ҳақида гапириб ўтди ва биринчи даврадан сўнг жамоада катта ўзгариш бўлишини тан олди.

«Жамоа таркибида муаммолар кўп. Ихтиёримизда 10-11 соғлом ва тажрибали футболчимиз бор холос. Айни пайтда уларни фақат бўлажак учрашувгача соғлом етказиб олишни ўйлаяпмиз. Жамоани омадсизлик қамраб олган. Ёшлардан иқтидорлилари ҳам жароҳат олишган. Мухлисларни фақат натижа қизиқтиради, аммо жамоадаги муаммоларни айтиб ўтиш керак.

Навбатдаги турда «Навбаҳор»га қарши ўйинда Ҳошимов, Тожиев ва Лобановни майдонга тушира олмаймиз. Эҳтимол, гапларим уларга таъсир қилмаётгандир. Рақобат бўлганда мен бошқачароқ йўл тутишим мумкин эди.

Биринчи даврадан сўнг жамоада катта ўзгаришлар бўлади. Ҳозирги жамоа мураббийлар штаби ишлайдими ёки йўқ, билмайман. Лекин таркиб кучайтирилса керак», дея Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «Пахтакор» акцияларини сотиб олгани ва иккинчи даврадан бошлаб жамоада кескин ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» бош мураббийи биринчи даврадан кейин жамоада ўзгариш бўлишини тан олди