23:23 / 12.06.2015
6 549

Улуғбек Бақоев шимолий кореялик футболчиларни «роботлар» деб атади

Улуғбек Бақоев шимолий кореялик футболчиларни «роботлар» деб атади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев КХДР терма жамоаси футболчиларини роботларга қиёслади. Бу ҳақда «Uzbekistan Today»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 июнь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида сафарда КХДР термасига қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин арафасида 11 июнь куни Тошкентда Эрон термасига қарши ўйин ташкил этилди ва унда Ўзбекистон 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиндан сўнг «Спорт» телеканали мухбири саволларига жавоб бераркан, Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

Айни вақтда, бўлажак рақиб ҳақида тўхталаркан, шимолий кореяликларни «жуда ҳам интизомли ва роботдек» футболчилар эканини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев шимолий кореялик футболчиларни «роботлар» деб атади