
“Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич “Челси” жамоаси қизиқишлари доирасига кирган.
Лондонлик клуб “МЮ”нинг 60 миллионлик таклифини ортда қолдирган ҳолда хорватиялик футболчи учун 65 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилиши учун “Интер” 30 июнга қадар ўйинчи сотиш бўйича битта катта келишув имзоламоқчи.
Шундан сўнг клуб янги футболчиларга жиддий маблағ сарфлашда давом этади.
Манба: www.uff.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг