Усман Дембеле: Лионель Месси 38 ёшда ҳам Аргентина билан жаҳон чемпиони бўла олади

1 дақиқа ўқиш498
Усман Дембеле: Лионель Месси 38 ёшда ҳам Аргентина билан жаҳон чемпиони бўла олади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Пари Сен-Жермен ҳужумчиси Усман Дембеле ўзининг собиқ жамоадоши Лионель Месси 38 ёшда ҳам Аргентина терма жамоасини яна бир бор жаҳон чемпионлиги сари етаклашга қодир эканини билдирди.
  • Франсиялик вингер Мессининг ўзига хос маҳорати ва майдондаги таъсири вақт ўтиши билан камаймаганини ҳамда уни тўхтатиб қолиш жуда қийин вазифа эканини таъкидлади.

Пари Сен-Жермен ҳужумчиси Усман Дембеле ўзининг собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳақида юқори фикр билдирди. Франциялик вингернинг таъкидлашича, афсонавий ҳужумчи 38 ёшга тўлганига қарамай, Аргентина терма жамоасини яна бир бор жаҳон чемпионлиги сари етаклашга қодир. Дембеле Мессининг ўзига хос маҳорати ва майдондаги таъсири вақт ўтиши билан камаймаганини қайд этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Франция терма жамоаси сафида турнирга тайёргарлик кўраётган Усман Дембеле Marca нашрига берган интервюсида Лионель Месси ҳақида тўхталди. "Албатта, у ҳар қандай совринни юта олади. Мен унинг нималарга қодирлигини Барселона сафида бирга ўйнаган пайтларимизда кўрганман. У футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи ва ҳамон жуда хавфли бўлиб қолмоқда", — деди PSJ юлдузи.

Дембеле Мессининг ёши унинг ўйинига таъсир қилмаслигини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 38 ёшда ҳам Лионель Мессини тўхтатиб қолиш жуда қийин вазифа бўлиб, унинг туғма иқтидори ва тажрибаси Аргентинага яна бир бор олтин медалларни тақдим этиши мумкин. Шу билан бирга, Усман Дембеле Франция терма жамоасига бўлган босим ҳақида ҳам гапириб, жамоаси кетма-кет учинчи марта финалга чиқиш учун бор кучини ишга солишини айтди.

Франция терма жамоаси турнирдаги юришини Сенегалга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичида уларни Ироқ ва Норвегия билан баҳслар кутмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина эса ўз юришини Жазоирга қарши учрашув билан бошлаб, кейинчалик Австрия ва Иордания билан куч синашади. Ҳар икки гранд жамоа ҳам кенгайтирилган форматдаги турнирда ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?