«Реал» Марк Кукуреля трансфери бўйича келишувга эришди...

Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» ҳимоячиси Марк Кукуреля трансфери бўйича муҳим келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, клублар ва футболчининг ўзи ўртасида оғзаки келишув мавжуд. Мадридликлар Кукуреляни жамоанинг чап қанот ҳимоясидаги асосий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио айнан шундай услубдаги футболчини ўз таркибида кўришни хоҳлаган. Кукуреля ҳимояда фаол ҳаракат қилиши, қанот бўйлаб ҳужумларга қўшилиши ва юқори интенсивликда ўйнай олиши билан ажралиб туради.
27 ёшли футболчи «Реал» сафига Жаҳон чемпионатидан сўнг қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирча трансфернинг молиявий тафсилотлари очиқланмаган, аммо томонлар келишувни якуний босқичга олиб чиққан.
Марк Кукуреля «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида Испаниянинг «Эйбар» ва «Хетафе» клубларида, шунингдек Англиянинг «Брайтон» ва «Челси» жамоаларида тўп сурган.
Ўтган мавсумда Кукуреля Англия Премьер-лигасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг барқарор ўйини ва катта тажрибаси «Реал» учун фойдали бўлиши мумкин.
Қизиғи, Кукуреля «Барселона» тарбияланувчиси бўлса-да, энди унинг фаолияти «Реал» билан боғланмоқда. Футболда сюжет twist дегани шу бўлса керак. Агар трансфер расман тасдиқланса, у Мадрид клубининг янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтириш йўлидаги муҳим харидларидан бирига айланади.






























Изоҳлар 0
…