11:36 / 01.05.2017
5 856

Паралимпиячилар Британиядаги сузиш бўйича халқаро мусобақада ажойиб натижа кўрсатишди

Паралимпиячилар Британиядаги сузиш бўйича халқаро мусобақада ажойиб натижа кўрсатишди
Жорий йилнинг 27-30 апрель кунлари Буюк Британиянинг Шеффелд шаҳрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 45 та давлатдан 575 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 6 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли халқаро мусобақада 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза жами 9 та медални қўлга киритдилар. Жумладан, Хорлин Дмитрий 200 метрга комплекс сузишда (02:16.14), 400 метрга эркин сузишда (04:11.41) ва 100 метрга баттерфляй усулида сузишда (00:59.21) 3 та олтин медалга эга бўлди.

Турсунхўжаев Музаффар 50 метр ва 100 метрга эркин сузишда 2 та кумуш медали соҳиби бўлди. Аёллар ўртасида кечган баҳсларда эса Тошпўлатова Шоҳсанам 50 метрга эркин усулида сузишда бронза медални ва 200 метрга комлекс сузишда (02:26.62) ҳамда 100 метрга баттерфляй усулида сузишда (01:05.51) 2 та кумуш медални қўлга киритди.

Яна бир спортчимиз Амилова Фотима 100 метрга брасс усулида сузишда (01:15.12) бронза медали соҳибаси бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паралимпиячилар Британиядаги сузиш бўйича халқаро мусобақада ажойиб натижа кўрсатишди