ЖЧ-2026. Ўзбекистон Португалияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

ЖЧ-2026. Ўзбекистон Португалияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнир фаворитларидан бири Португалияга қарши майдонга тушди.

Учрашув Роберто Мартинес шогирдларининг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Португалия биринчи бўлимдаёқ катта устунликка эришиб, Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз учта гол урди.

Баҳснинг 6-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очди. Қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин тажрибали ҳужумчи тўпни Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

17-дақиқада португалияликлар устунлигини оширди. Нуну Мендеш жарима тўпини аниқ амалга ошириб, Ўзбекистон дарвозабонини ожиз қолдирди.

37-дақиқада Роналду яна бир бор ўз сўзини айтди. 41 ёшли футболчи учрашувдаги иккинчи голини уриб, дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, Португалия биринчи бўлимни 3:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.

Танаффусдан кейин Ўзбекистон мураббийлар штаби таркибда ўзгаришлар амалга оширди. Ҳожиакбар Алижонов ва Акмал Мозговой майдонга туширилди. Бироқ Португалия босимни пасайтирмади.

60-дақиқада Абдувоҳид Неъматов тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва ҳисоб 4:0 кўринишига келди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида захирадан майдонга тушган Рафаэл Леау кўп ўтмай гол уришга муваффақ бўлди. 88-дақиқадаги ушбу гол баҳсга якуний нуқта қўйди — 5:0.

Мазкур ғалабадан кейин Португалия очколари сонини тўрттага етказиб, «К» гуруҳида пешқадамга айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса дастлабки икки учрашувда очко жамғара олмади ва гуруҳнинг сўнгги поғонасида қолди.

Энди Фабио Каннаваро шогирдларини гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашуви кутмоқда. Миллий жамоамиз 28 июнь куни Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. Гуруҳ босқичи, 2-тур

Португалия — Ўзбекистон — 5:0

Голлар: Роналду, 6, 37; Мендеш, 17; Абдувоҳид Неъматов, 60 — автогол; Леау, 88.

Португалия: Кошта, Канселу (Семеду, 46), Диаш, Вейга, Мендеш, Витиня (Леау, 83), Невеш, Фернандеш, Нету (Консейсау, 46), Феликс (Тринкау, 64), Роналду.

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Беҳруз Каримов, Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алижонов, 46), Абдулла Абдуллаев, Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 46), Азиз Ғаниев, Аббосбек Файзуллаев (Игор Сергеев, 74), Элдор Шомуродов.

Огоҳлантириш: Вейга, 68.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар