19:06 / 06.05.2017
5 069

Бектемир Ўзбекистон термасига тўртинчи олтинни туҳфа этди

Бектемир Ўзбекистон термасига тўртинчи олтинни туҳфа этди
“Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари давом этмоқда. Унда 81 кг вазн тоифасида иштирок этиб, ярим финалга чиқа олмаган боксчилар ўртасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтди.

Шаббос Ниғматуллоев (Тожикистон) – Адли Ҳафиз Моҳд Паузи (Малайзия)
Маниш Панвар (Ҳиндистон) – Али Аваис Хон (Покистон) жуфтликларида тожикистонлик ва поистонлик боксчиларнинг қўллари баланд келиб, Германияда бўлиб ўтажак ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Ушбу вазн тоифасида Осиёда энг кучли боксчи ким эканини аниқлаб берадиган жангда эса рингга Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Йерик Алжанов (Қозоғистон) жуфтлиги келиб чиқишди.

Айтиш мумкинки, Бектемир устунлигида ўтган жангда у ҳақли равишда ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бектемир Ўзбекистон термасига тўртинчи олтинни туҳфа этди