Конте «Челси»да қолиши шартини маълум қилди

Конте «Челси»да қолиши шартини маълум қилди
«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте жамоа билан фақат бир шарт билан шартномани узайтириши мумкин.

Kun.uz хабарига кўра, италиялик мураббий ўзига ёрдамчи танламоқчи. Қайд этиш керакки, унинг ҳозирги ёрдамчиси Стив Ҳолланд мавсум якунлангач Англия терма жамоасида иш бошлайди.

Бундан олдинги хабарларда ушбу мутахассисни «Интер» йилига 15 миллион евро тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф этиш орқали ўзига жалб қилиб олмоқчи бўлаётгани айтилганди. Унга шунингдек «Барселона» жамоасидан қизиқиш мавжуд.

Айни вақтда Лондон жамоаси АПЛнинг 35 туридан кейин 84 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар