date
views 5 686

Данни Блинд Голландия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Данни Блинд Голландия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Нидерландия Қироллик футбол уюшмаси Блинд билан 3 йиллик шартнома имзоланганини расман тасдиқлади. Данни бунгача ҳафта аввалида истеъфо берган Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётган эди, деб хабар беради «Olamsport.com».

Аслида Блинд Хиддинкнинг ўрнини Евро-2016дан сўнг эгаллаши кутилаётганди. Лекин саралаш баҳсларидаги қониқарсиз натижалар сабаб Хиддинк муддатидан олдинроқ истеъфога чиқарилди.

Гус бошчилигида голландлар ўтказилган 10та учрашувдан атиги 4тасида зафар қучишди. Голландия терма жамоаси Блинд бошчилигидаги илк учрашувни 3 сентябрь куни гуруҳ пешқадами Исландияга қарши ўтказишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Данни Блинд Голландия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди