Cuba Domadores- Uzbek Tigers жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 май куни тонгги соат 05:30 да UzReport TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда Sof.uz сайти хабар берди.
WСB - Жаҳон бокс сериясининг чорак финалида бугунги кунда дунёда етакчилик қилаётган Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Ушбу қарама-қаршилик яширин финал деб эътироф этилмоқда. Томонларнинг Самарқанд шаҳрида ўтган биринчи тўқнашувида ўзбекистонлик боксчилар 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Борди-ю, Кубада мезбонлар шу ҳисобда устун келса, унда ғолиб «пенальтилар серияси»да аниқланади. Бунда ҳар икки томоннинг супер-оғир вазндаги боксчилари рингга чиқади.
Mаълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси сафида Мирзобек Ҳасанов ҳам Кубага йўл олган. У ҳисоб кубаликлар фойдасига 3:2 бўлганидагина жамоасини навбатдаги босқичга олиб чиқиш учун рингга чиқиб келади.
Cuba Domadores — Uzbek Tigers
52 кг: Вейтиа Уосбану — Жасур Латипов
-60 кг: Астрада Алварес — Элнур Абдураимов
-69 кг: Рониел Иглесиас — Шахрам Ғиёсов
-81 кг: Жулио Ла Круз — Бектемир Мелиқўзиев
+91 кг: Гомес Лардует — Баҳодир Жалолов
Супер-оғир вазн
+91 кг. Мирзобек Ҳасанов – Яндри Тоирак “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди