Карим Адееми Барселона сафига қўшилди: Лионель Месси ва Ламине Ямал ҳақида фикрлар

Каталониянинг Барселона клуби ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги шов-шувли харидни амалга оширди. Германиялик иқтидорли ҳужумчи Карим Адееми расман "кўк-анорранглилар" аъзосига айланди. Боруссия Дортмунд сафидан келиб қўшилган 24 ёшли футболчи жамоа билан 2031-йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартномага имзо чекди. Бу трансфер Ханси Флик лойиҳасининг Антонй Гордондан кейинги иккинчи йирик хариди бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Пайшанба куни бўлиб ўтган расмий таништирув маросимида Адееми ўзининг янги жамоасидаги мақсадлари ва орзулари билан ўртоқлашди. Футболчининг таъкидлашича, унинг Барселона танловига бош мураббий Ханси Флик билан аввалги ҳамкорлиги ва клубнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи катта таъсир кўрсатган. Goal.com нашри хабарига кўра, ҳужумчи аллақачон Сиутат Эспортива базасида жамоадошлари билан учрашишга улгурган.
Чемпионлар лигаси – асосий мақсад
Адееми ўз интервюсида Барселона каби буюк клубда босим юқори бўлишини тан олди. "Мен дунёнинг энг яхши клубига келдим ва мураббий ҳамда мухлисларга Барселона даражасидаги ўйинчи эканлигимни исботламоқчиман", — деди германиялик ҳужумчи. Унинг сўзларига кўра, клубнинг асосий мақсади Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш бўлиб, айнан шу нарса унинг трансферига туртки берган.Қизиғи шундаки, Карим Адееми ўтган мавсумдаги ўйинидан тўлақонли қониқмаганини яширмади. Боруссия Дортмунд сафида 39 та ўйинда 10 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган футболчи, Барселона каби гранд жамоанинг қизиқиши у учун кутилмаган бўлганини айтди. Бироқ Ханси Флик унга ишонч билдирган ва айнан шу омил трансфернинг муваффақиятли якунланишини таъминлаган.
Ламине Ямал ва Лионель Месси қиёслови
Янги трансфер жамоанинг ёш юлдузи Ламине Ямал ҳақида ҳам ўзининг самимий фикрларини билдириб ўтди. ОАВда тез-тез учрайдиган Ямал ва Лионель Месси ўртасидаги қиёсловларга тўхталар экан, Адееми қуйидагича муносабат билдирди: "Ламине Месси даражасига чиқиши жуда қийинлигини айтсам, у мендан хафа бўлмаса керак. Месси – бу мутлақо бошқа чўққи".Шунга қарамай, Адееми 19 ёшли жамоадошининг иқтидорига юқори баҳо берди. Унинг фикрича, Ламине Ямал ўз йўлидан боришда давом этса, келажакда "Олтин тўп"ни қўлга киритиши ҳеч гап эмас. Ўтган мавсумда Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган ва Барселона сафида 24 та гол урган Ямал билан майдонда тезроқ тил топишиш Адееми учун устувор вазифа ҳисобланади.
Адееми ўзининг болаликдаги кумирлари сифатида Лионель Месси ва Роналдиньони тилга олди. Эндиликда у ўз кумирлари тўп сурган стадионда янги ғалабаларни қўлга киритишга шай. Барселона мухлислари ушбу икки тезкор ҳужумчи — Адееми ва Ямал тандеми жамоанинг ҳужумкор салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишини кутишмоқда.






























Изоҳлар 0
…