Арда Туран Туркия терма жамоасидаги халқаро фаолиятини якунлади

Арда Туран Туркия терма жамоасидаги халқаро фаолиятини якунлади
Арда Туран бугун Туркия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди. У Туркиялик машҳур журналист Билол Меше билан айтишиб қўйганидан сўнг шу қарорга келган, деб ёзмоқда Uff.uz сайти.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ярим ҳимоячиси уни ҳақорат қилган ва ҳаттоки томоғидан бўғиб ҳам олган. Меше футболчини судга бериши ҳам мумкин.

"Менинг вақтим якунланди. Терма жамоадаги фаолиятимни тўхтатаман. Ҳеч нарсадан афсусланмайман.

Мен Туркияни яхши кўраман, аммо керак эмас эканман бу жамоа учун ўйнамайман" - дейди Арда AFP нашрига.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар