02:40 / 16.06.2017
5 902

Ўзбекистон футболини Абдулазиз Комилов қутқара оладими?

Ўзбекистон футболини Абдулазиз Комилов қутқара оладими?
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 июль, чоршанба куни ўзбекистонлик фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказади. ТИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, вазирлик виртуал қабулхонасига ҳозирданоқ хатлар кела бошлаган.

Мурожаатларнинг асосий қисмини, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган ота-оналарни излаш, бошқа давлатларда судланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, Ватандан йироқда вафот этган фуқаролар жасадини қайтариш, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш, ТИВ тизимига ишга жойлашиш, масалалари билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон футбол терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан келиб тушган мурожаатлар ҳақида ҳам хабардор қилинган.

Барча мурожаатлар ТИВдан рўйхатдан ўтказилиб, Вазирга етказилмоқда ва унинг шахсий назорати остига олинган. Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, фуқароларга расмий жавоблар ва тегишли изоҳлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12 июнь, душанба куни ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан ўрин олган учрашувни Теҳронда ўтказиб, Эрон термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Мағлубиятни қабул қила олмаган Ўзбекистон терма жамоасининг жонкуяр мухлислари жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб, ҳар хил акциялар уюштириш ҳақида ижтимоий тармоқлар ва интернет саҳифаларида бир-бирларини қўллаб қувватлашмоқда.

Ўзбекистон футбол федерацияси эса бугун, 15 июнь куни расмий интернет саҳифасида терма жамоа бош мураббийига 5 сентябрга қадар имконият беришини эълон қилди. Эндиликда, Самвел Бабаян Хитой ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши учрашувларга ҳам миллий терма жамоа футболчиларини тайёрлайди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футболини Абдулазиз Комилов қутқара оладими?