10:48 / 21.06.2017
4 666

Игорь Сергеев: «Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун майдонда ўлишга ҳам тайёрман»

Игорь Сергеев: «Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун майдонда ўлишга ҳам тайёрман»
Олий Лига баҳсларининг 14 туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Насаф» (2:1) учрашувидан сўнг, ҳозирги кунда миллий терма жамоамизнинг ҳужум чизиғини ўзиники қилиб олган Игорь Сергеев билан суҳбатлашдик, деб ёзади JFl.uz.
– Нима учун термада гол ура олмаяпсиз, бунга қулай позицияда ўйнамаётганингиз сабабми?
– Бу бошқа даражадаги ўйин. Қачон биз Филиппин ва шунга ўхшаш жамоалар билан ўйнаганимизда тўлиқ устунлик қиламиз. Бундай ўйинларда эса имконият кўп бўлмайди. Нафақат менда, балки жамоанинг бошқа ўйинчиларида ҳам, чунки рақиб жамоа яхши ҳимояланади. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз қанча голларни стандартлардан киритганмиз. Ҳимояни ёриб ўтиш эса жуда қийин. Улар жисмонан ҳам бақувват ва бўй жиҳатдан ҳам устунликка эга. Агар менда 10 та имконият бўлиб гол уролмаганимда айтардим – ҳа мен гол уролмайман, аммо имкониятнинг ўзи бўлмаяпти-ку.

– Футболда ҳаракат қилмасанг, рақиб жамоа имконият бермайди-ку? (Эрон – Ўзбекистон 2:0 мисолида).
– Ҳақиқатан ҳам бу футбол ва имконият ҳар доим бўлади. Ҳозир ҳамма жамоа бунга тиришмоқда биз ҳам бунга ҳаракат қиламиз. Ҳа, қаерлардадир имконсиз ютқиздик. Ҳозир ҳамма жамоа бир хил имкониятга эга, лекин ҳаммаси ўйин тартибига қарайди. Қайси жамоа ҳимояни яхши ушласа ва имкониятлардан фойдалана олса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

– Миллий терма жамоанинг ҳужум чизиғига даъвогарлар кўп. Рақобатдошларингиз тўғрисида нима дея оласиз?
– Темирхўжа билан яхши муносабатдаман, у яхши йигит. Агар мени жойимда уни кўришни исташса, нимаям дердим. Олдинда ёки чап қанотда ўйнашимни мен ҳал қилмайман, буни мураббийлар ҳал қилади. Мураббийлар орқасида ҳам буни кўра оладиган жуда кўп одамлар ўтиради. Баъзи пайтларда чап қанот ярим ҳимоясига қўйишади, менимча, ҳаммаси тўғри ўйланган.

– Мухлислар сизни терма жамоанинг ҳужум чизиғида кўришни исташмаяпти. Уларга қандай жавоб бера оласиз?
– Купчилик термадан кет деса, кулгим келади. Менга ишониб терма жамоага чақиришади, бу мен учун шараф, ғалаба учун ҳатто майдонда ўлишга ҳам тайёр бўлади футболчи. Лекин тушунмайдиган баъзи бир одамлар термадан кет дейди. Тасаввур қилинг, сенга ишониб чақиришса, сен термага керак бўлсанг, қандай қилиб «Йўқ, кечирасизлар, мен ўйнамайман», деб уйга бориб, диванда ётасиз. Бу сотқинлик.

– Терма жамоанинг машғулотларидан ташқари, ўз устингизда ишлайсизми?
– Ҳа албатта, ўз устимда ишлайман, асосан, индивидуал машғулотларда дарвозани аниқ нишонга олиш бўйича машқлар билан ишлайман.

– Сиз қанотда яхши ўйин кўрсата олмайсиз, тўғрими?
– Ҳамма айтади дарвоза бурчагига теп, дарвоза бурчагига теп, деб, лекин айтиш осон уни бажариш қийин. Мен ҳам хоҳлайман гол уришни, албатта ютқазишни истамайман, ахир мен ўзимга душман бўлмасам керак. Сиз айтгандек, ҳаммаси шунчалик осон бўлганида мен ҳозир «Реал»да ўйнаётган бўлардим.

– Охирги савол. Жаҳон Чемпионатига чиқамизми йўқ-ми?
– Агар бу учун ўлиш керак бўлса, мен майдонда ўлишгаям тайёрман. Худо хоҳласа, албатта чиқамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Сергеев: «Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун майдонда ўлишга ҳам тайёрман»