
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби маъмурияти барча футбол ишқибозлари ва Оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг чуқур ҳурматини изҳор қилади ва қуйидагиларни маълум қилади.
Эрта ўтиб индинга, яъни жума 23 июнь куни соат 18.00 да Марказий "Пахтакор" стадионида жамоа бош мураббийи сифатида Грузия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, мамлакатнинг энг яхши тўпурари Шота Юстинович Арвеладзе расман таништирилади.
Бундан ташқари, таниқлик черногориялик ҳужумчи Марко Симич билан ҳам "Пахтакор" клуби янги шартнома имолаш маросимини ўтказади.
Ўз олдига юқори масқадларни қўйган "Пахтакор" жамоаси ушбу тадбирга оммавий ахборот воситаларини таклиф этади.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар