Самвел Бабаян ҳақидаги гап мени ўйлантириб қўйди. Самвел Бабаян мухлислар кўзига кўринишдан уялиб, қочиб юрганмиш. Стадионларга кела олмаётганмиш.
Сабабни қаранг. Кап-катта одамнинг айтган гапи шу бўлдими энди? Нима, бу билан Бабаяндан виждони қийналиб юрган, нима қилишини билолмай, хижолатдан ер ёрилсаю йириб кириб кетишгаям тайёр турган одам ясамоқчи бўлишяптими? Уяладиган, виждони бор одам Жанубий Кореяга қарши ўйинда семизлигидан тўпга сакролмай гол ўтказиб юборган Лобановни бошқа туширмасди. Виждони бор одам фаришталар омин десагина гол урадиган Сергеевни туширавермасдан, иши гол уриш эканлигини унутмайдиган, кўпроқ гол уришни уддалайдиган ҳужумчини туширади.
Хуллас, Бабаяннинг виждони қийналмаслигини исботлайдиган мисоллар жуда-жуда кўп. Шахсан мен бу гапга ишонмайман, менимча бошқалар ҳам ишонмаса керак. Виждони бор одам мураббий бўлиб келганида берган ваъдаларини унутмайди, бажаради. Қани Бабаян берган ваъдалар? Қани миллий терма жамоа тарихидаги энг кучли таркиб? Нима, Лобанов Ўзбекистондаги энг кучли дарвозабонми? Сергеевдек ҳужумчи йўқми? Агар шундай бўлса, қани Ўзбекистондаги футбол? Йўқ, Бабаяннинг келганидан бери қилган иши футболни орқага тортишу ўзбек футболини монополияга айлантиришга ҳисса қўшиш бўлди? Шу виждонли одамнинг ишими? Бабаян нега кетиб қолди?
Виждонли одам хатосига жавоб бериши керак-ку! Шундоғам журналистлар бугунги ошкора йиғилишда мутасаддилардан тузук жавоб олишгани йўқ. Ахир Бабаян қилган иши учун жавоб бериши керак эмасмиди? Шундай хулоса келиб чиқяптики, Бабаян қаҳрамон, биз мухлислар ўзбек футболининг душманимиз, мутасаддилар эса биздан қаҳрамонни ҳимоя қилишаётгандек гўё. Аслида, тескариси бўлиши керак эмасмиди? Наҳотки ҳеч ким “Жаноб Бабаян, энди қилган ишингизга жавоб берасиз-да!” дейдиган мард топилмади? Хуллас, мен бу гапларига ишонмадим, агар Бабаяннинг заррача виждони қийналганида мухлисларнинг гапига қулоқ тутиб, саволларга жавоб қайтарган бўларди. Бироқ…
Бу ёғига вазият шундай давом этаверади. Бизга ҳам аслида Бабаяннинг тушунтиришию жавоблари эмас, истеъфоси керак. Чунки унинг иши гапи жавоби ҳам ҳеч нарсага ярамайди, барибир.
Манба: penalti.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»