00:05 / 24.06.2017
6 935

Трансфер: Нархи тушган Аҳмедов, қимматлашган Рашидов ва Лобанов

Трансфер: Нархи тушган Аҳмедов, қимматлашган Рашидов ва Лобанов
Германиянинг тransfermarkt.de сайтида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларининг янги трансфер қиймати ҳам эълон қилинди. Табиийки, бир йил давомида айрим футболчиларимиз трансфер баҳоси қимматлашган, баъзиларига қўйилган нарх аксинча, пасайган.

2016 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Одил Аҳмедовнинг трансфер баҳоси 2011 йилдан буён илк марта пасайди.

Йил бошида «Краснодар»дан Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоасига кўчиб ўтган терма жамоамиз сардорининг баҳоси 7 миллион евродан бирданига 5,5 «лимон»га тушди. Бунинг сабаби тайин - Одилнинг Европа жамоа­сидан Осиё футболига қайтгани ва жорий йил 30 ёшга тўлгани.

Таиланд термасига қарши кечган ўртоқлик ўйини (2:0)да ажойиб голи билан мухлислар юзига табассум қайтарган Сардор Рашидов энди Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби аъзоси эмас. Футболчи яқинда «Ал-Жазира» (БАА) вакилига айланди, лекин у жадвалга жамоасиз мақоми билан қайд этилди.

Сардорнинг трансфер қийматига назар солсак, у бир йил ичида 200 минг евро қимматлашган. Биз эса Рашидов нарх бобида янада юксалганини кўришни истагандик.

Аммо сайт ходимлари футболчининг жамоасиз бўлиб турганию, терма таркибида кўпинча захирада қолиб кетаётганини ёддан чиқармаган кўринишади.

Ўтган мавсум олий лига биринчи даврасидан сўнг бош тўпурар мақомида Хитойга йўл олган Игорь Сергеев Чин юртида чинакам омадсизликка учради. «Пекин Гуоан» сафида ярим мавсум давомида 1тагина гол урган терма жамоамиз ҳужумчиси ортга қайтганидан кейин ҳам аввалги маҳсулдорлигини намойиш этолмаяпти.

Шунга яраша, Сергеевнинг трансфер баҳоси 2 миллиондан 1,6 миллион еврога тушди. Одатда 30 ёшдан ошган футболчилар баҳоси пасаярди, Сергеев эса айни ўсадиган вақтда. Осиё кубоги-2015да терма жамоамиз сафидаги ўйинлари орқали трансфер нархини кўтарган Игорь вазиятни тезроқ ўнгламаса, трансфер масаласида янада орқага кетиши мумкин.

Жадвалнинг эътиборли томони, миллий жамоа дарвозасани қўриқлаётган Александр Лобанов доимий захирачи Игнатий Нестеровдан 250 минг евро арзон. Тўғри, Нестеров ва Лобанов қарама-қаршилигига шу кўрсаткич бўйича баҳо бериш нотўғрию, лекин бунда бироз асос йўқ эмас, албатта.

Афсуски, жадвалда миллионлик «тош» босадиган футболчиларимиз сони атиги 4 нафар. Сергеевнинг Хитойга бориб, бир зумда қайтгани унинг нархини туширган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқовнинг «Ал-Сайлия»даги омадли мавсуми трансфери миллион маррасидан ошишига камлик қилди.

Яна Сергеевга алоҳида тўхталсак, 24 ёшли футболчи ўтган йилги трансфер нархига нисбатан роппа-роса 400 минг евро арзонлашган. Ўртадаги фарқ эвазига Станислав Андреев трансфер ҳуқуқини сотиб олиш мумкин. Айтганча, жадвалда Япониянинг «Жубило Ивата» клуби вакили Фозил Мусаев йўқ.

Фозилнинг терма жамоа йиғинларига чақирилаётганидан хабардормиз, бироқ унинг шунчаки, машғулотларга келиб-кетиши сайт ходимлари назаридан четда қолган, шекилли. Яна бир легионеримиз Сервер Жепаровнинг нархи бироз пасайди - 850 мингдан 800 мингга.

Сервернинг Эрон термасига қарши учрашувдан олдинги интервьюсини ўқигач, унинг Теҳронда асосий таркибда майдонга тушишини тахмин қилгандик. Лекин ўша куни ҳаттоки, операторлар ҳам Жепаровга эътибор қаратишмади. Ваҳоланки, у ҳозирда «Сепаҳон» аъзоси саналади.

Умид қиламизки, Сервер тез орада яна юқори спорт формасига қайтади ва трансфер жадвалида ҳам миллионга тортадиган футболчилар рўйхатини тўлдиради. Куни-кеча Аҳмедовнинг собиқ жамоаси - «Анжи» билан «1+1» шаклида шартнома тузган Вадим Афониннинг трансфер нархи 600 минг еврога тенг.

«Насаф» ва «Қўқон-1912» футболчиларига қўйилган баҳо бироз қимматлашганини кўриш мумкин. Хусусан, Акмал Шораҳмедовнинг нархи 350 мингдан 400 минг еврога кўтарилган бўлса, Мурод Холмуҳаммедов 25 минг евро қимматлашган.

Фаррух Сайфиев ва Жавоҳир Сиддиқовнинг нархи эса ўтган йилги кўрсатгичга нисбатан ўзгармади. Умуман, жадвалда кўрсатилган барча футболчилар нархи ҳисобланса, Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби жами 20 миллион 900 минг еврога баҳолангани ойдинлашади.

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларининг 2016 ва 2017 йилги трансфер қиймати



Манба: interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Трансфер: Нархи тушган Аҳмедов, қимматлашган Рашидов ва Лобанов