
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бугун — 23 июнь куни бош мураббий Шота Арвеладзе ҳамда янги легионер Марко Симични жамоатчиликка расман таништирди.
Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида клуб президенти Бобур Шодиев иштирок этиб, келгуси режалар тўғрисида маълумот берди.
Унинг маълум қилишича, «Пахтакор» стадиони қайтадан қурилади.
«Стадион бутунлай бошқатдан қурилади. Қибрайдаги қароргоҳ қайта реконструкция қилинади. Лойиҳалар тузилган, раҳбарият билан келишиб ишлаймиз.
«Пахтакор»да бундан буёғига пул билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Энди европача ишлаймиз. Ҳомийларга келадиган бўлсак, уларнинг барчаси хусусий тадбиркорлар. Ҳолдинг бор. Бу ҳолдинг таркибида бир нечта корхоналар мавжуд. Фармацевтика, суғурта ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналар. Юқори даражадаги жамоа ташкил этилади», дея Шодиевнинг сўзларини келтирган «Tribuna.uz». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар