Бош мураббий этиб тайинлангач, Шота Арвеладзе жамоа ва янги ишга киришиши ҳақида матбуот анжуманида фикрларини айтиб ўтди.
Шота АРВЕЛАДЗЕ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Менга ишонч билдиришганидан ҳурсандман. Барчага раҳмат айтаман. “Пахтакор” буюк жамоа. Таклифни қабул қилишдан олдин Тошкентга келиб, клубдаги шароитлар билан танишдим. Ўшандаёқ бу ерга қайтиб келишимни сезгандим. Клуб раҳбарияти катта мақсадларга эга.
Жамоага ҳозир фақат ғалабалар керак. Биз дастур тузганмиз. Айни дамда жамоа билан танишиб чиқмоқдаман. “Пахтакор” ҳужумкор ўйин намойиш этишига ишонаман. Чунки ўйин сифати бобида ёмон таасуррот қолдирмоқда. Жасур Абдураимовга осон бўлмаган ўтиш пайтида яхши ишлагани учун миннатдорчилик билдираман. У жуда қийин пайтда фаолият юритди.
Жамоа таркиби ҳақида ўйлаяпман. Ёшлар ҳам таркибга жалб этилади. Чунки академияда яхши, иқтидорли футболчилар кўп. Натижалар жуда яхши. Ёшлар, ўсмирлар ва турли ёшдаги термаларда жуда кўп футболчилар бор. Бу эса академиянинг яхши ишлаётганидан далолат беради.
Ўзбекистонда футболни жуда севишади. Бу ерда техник футбол ўйналишини билиб олдим.
Клуб раҳбарияти фақат кучли жамоа эмас, балки суперклуб тузишни олдига вазифа қилиб олган. Бу эса жуда катта аҳамиятга эга.
Шота Арвеладзенинг фаолияти ҳақида маълумотлар билан танишинг:
Туғилган санаси: 22.02.1973
Туғилган жойи: Тбилиси, Грузия
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари:
1990—1991 “Мартве” Тбилиси 30 ўйин, 33 гол
1991—1995 “Динамо” Тбилиси 75 ўйин, 62 гол
1993—1994 “Трабзонспор” Туркия 18 ўйин, 15 гол
1995—1997 “Трабзонспор” Туркия 72 ўйин, 46 гол
1997—2001 “Аякс” Голландия 96 ўйин, 55 гол
2001—2005 “Глазго Рейнжерс” Шотландия 95 ўйин 44 гол
2005—2007 АЗ Голландия 60 ўйин 36 гол
2007—2008 “Леванте” Испания 4 ўйин
Фаолиятида 450 учрашувда 291 тўп киритган.
Грузия терма жамоасида 60 ўйинда 26 гол муаллифи бўлган.
Мураббийлик фаолияти:
2010—2012 “Қайсериспор” Туркия
2012—2015 “Қосимпошо” Туркия
2015 “Трабзонспор” Туркия
2016—2017 “Маккаби” (Тель-Авив) Исроил
Ютуқлари:
Голландия чемпиони -1997/98
Голландия Кубоги соҳиби - 1997/98, 1998/99
Шотландия чемпиони - 2002/03, 2004/05
Шотландия Кубоги соҳиби - 2001/02, 2002/03
Грузиянинг энг яхши футболчиси - 1994, 1998, 2007 «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?