23:00 / 27.06.2017
5 516

Арвеладзе «Пахтакор»да саккизинчи бўлди

Арвеладзе «Пахтакор»да саккизинчи бўлди
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи сифатида иш бошлаётган Шота Арвеладзе клуб тарихида грузиялик биринчи ва чет эллик саккизинчи мураббийга айланди. Бу ҳақда тошкентликлар жамоаси расмий сайти хабар тарқатди.

Бунгача «Пахтакор»да Ҳанс Ферел (Нидерландия), Убеража Вега да Сильва (Бразилия), Сергей Бутенко (Россия), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон), Валерий Непомняший (Россия), Миодраг Радулович (Черногория) ва Деян Журжевич (Сербия) фаолият кўрсатишганди.

Натижада Шота Арвеладзе «Пахтакор»ни бошқарадиган грузиялик биринчи, умуман саккизинчи хорижлик мутахассисга айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арвеладзе «Пахтакор»да саккизинчи бўлди