06:02 / 02.07.2017
4 937

«Пахтакор» асосий рақибларидан бирининг икки футболчисини ўз таркибига қўшиб олади

«Пахтакор» асосий рақибларидан бирининг икки футболчисини ўз таркибига қўшиб олади
Қаршининг «Насаф» клуби дарвозабон Элдорбек Суюнов ва ҳимоячи Шерзод Аъзамов иккинчи даврадан «Пахтакор» сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам тасдиқлади.

«Элдор Суюнов ва Шерзод Аъзамовга «Пахтакор»дан жиддий таклиф бор. Бу таклиф улар учун янги чақирув. Уларнинг «Пахтакор»га ўтиш ёки ўтмаслиги борасида клубимиз раҳбарияти қарор қабул қилади. Иккаласи «Пахтакор»га ўтадиган бўлишса, уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади. Бу борада режаларимиз ҳам бор», дея Бердиевдан иқтибос келтиради «Насаф» расмий сайти.

Элдорбек Суюнов дарвозабон, Шерзод Аъзамов (23 рақамда). Фото: Getty Images


Шунингдек у жамоада кутилаётган бошқа ўзгаришларга ҳам тўхталган:

«Биз яна ҳужум чизиғимизни ва қанотимизни кучайтириш мақсадида ишлар олиб бораяпмиз. Номзодлар ҳам бор, аммо буни ҳозир очиқламоқчи эмасман. Имкон бўлса, хорижлик футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчимиз. Акмал Шораҳмедов борасида гапирадиган бўлсам, бу ўйинчи жамоамиз учун жуда керакли. Уни ҳам клубимиз билан амалдаги шартномаси бор. Биз уни ҳеч қаерга қўйиб юбориш ниятимиз йўқ».

Тез орада «Пахтакор» ва «Насаф» икки футболчи трансфери бўйича келишувга эришиб, расмий маълумот бериши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» асосий рақибларидан бирининг икки футболчисини ўз таркибига қўшиб олади