16:02 / 07.07.2017
5 755

«Пахтакор» янги футболчиларни таништирув маросимига чорлайди

«Пахтакор» янги футболчиларни таништирув маросимига чорлайди
11 июль, сешанба куни "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф қилади.

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги футболчилар - бразилиялик Тиаго Безерра, исроиллик Гиди Канюк, ўзбекистонлик ўйинчилар Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов билан шартнома имзоланади ва улар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва бош мураббий Шота Арвеладзе ҳам иштирок этади.

11 июль куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида соат 11:00 да бошланадиган маросимга барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз.


Манба: www.pakhtakor.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» янги футболчиларни таништирув маросимига чорлайди