
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби иккинчи давра олдидан беш нафар янги футболчини жамоатчиликка таништирди. Бу ҳақда ЎзПФл матбуот хизмати маълум қилди.
Олий Лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз таркибини 3 нафар легионер футболчи билан тўлдирди. Бунгача черногориялик Марко Симич билан шартнома имзолаган "Пахтакор", бразилиялик Тияго Безерра ҳамда исроиллик Гидик Канюк билан ҳам шартнома имзолади.
Шунингдек, "Насаф" аъзолари - Элдор Суюнов ҳамда ҳимоячи Шерзод Аъзамов, "Олмалиқ" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев ҳам "Пахтакор"нинг янги аъзолари сифатида ОАВ ходимларига таништирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар