16:33 / 12.07.2017
11 305

“Пахтакор” стадиони ўрнида усти ëпиқ янги ўйингоҳ қурилади

“Пахтакор” стадиони ўрнида усти ëпиқ янги ўйингоҳ қурилади
“Пахтакор” клуби президенти Бобур Шодиевнинг хабарига кўра, икки йил ичида ҳозирги стадион ўрнида усти ëпиқ, 30 минг кишилик янгиси қурилади.

“Пахтакор”нинг янги стадиони замонавий технологиялар билан жиҳозланган Тошкентдаги 2-стадион бўлиши кутилмоқда. Қурилишнинг молиявий ҳисоб-китоби тайëр ва яқин кунларда янги стадион лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилади.

“Пахтакор” клуби эса 2018 йил охирига қадар “Жар” стадионида тўп суради.

“Бунëдкор” стадиони қурилган 2012 йилга қадар, Ўзбекистондаги энг катта ўйингоҳ бўлиб келган “Пахтакор” стадиони 1956 йилда қуриб топширилган ва қайта таъмирдан чиқарилгач, унинг сиғими 35 минг томошабинни ташкил қилган эди.


Манба: podrobno.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор” стадиони ўрнида усти ëпиқ янги ўйингоҳ қурилади