23:01 / 14.08.2017
4 548

Марчело Липпи Ўзбекистонга қарши ўйинда ёшларга имконият бермоқчи

Марчело Липпи Ўзбекистонга қарши ўйинда ёшларга имконият бермоқчи
ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги сўнгги ўйинлар яқинлашган сари муҳокамалар авж олмоқда. Мисол учун, Жанубий Кореянинг Sports Hankook нашри калькуляторни олиб, мамлакат терма жамоаси натижалари бўйича ҳисоб-китобларни бошлаб юборди.

Биласиз, терма жамоамиз 31 август куни Хитойда мезбонларга қарши ўйнайди. Шу куни корейслар Эрон термасини меҳмон қилишади. Хитой термаси бош мураббийи Марчелло Липпининг AFP нашрига берган интервьюсида айтган гаплари корейсларни ғоят жиғибийрон қилмоқда.

Гап шундаки, Итальян мутахассиси саралаш босқичининг муҳим палласида ўзига хос тажриба қўлламоқчи.

«Ўзбекистон ва Қатар термаларига қарши кечадиган саралашнинг сўнгги ўйинларида U-23 жамоасида ўзларини кўрсатишган бир қатор ёшларга имконият беришни ўйлаяпман»,—деди Липпи.

Хуллас, Sports Hankook шу баёнотдан куюнмоқда: «Албатта, бу корейс футболи учун қувончли хабар эмас. Хитойликлар Ўзбекистон термасига ютқазишса, Шин Тэ Йонг шогирдларига анча қийин бўлади».

Режага кўра, корейслар бош мураббийи бўлажак учрашувлар учун чақирилган футболчилар рўйхатини кеча эълон қилиши керак эди. Жамоа 21 августдан эса машғулотларга киришади.


Манба: www.iff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марчело Липпи Ўзбекистонга қарши ўйинда ёшларга имконият бермоқчи