Жанубий Корея терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Чонгкинг Лифан” клуби ярим ҳимоячиси Жунг Ву Йонг ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги икки ўйин – Эрон ва Ўзбекистонга қарши беллашувлар олдидан нималар кутаётгани, жамоадаги ўрни ва бошқалар ҳақида сўзлаб берди. ОФК расмий сайти кореялик футболчининг ФИФА матбуот хизматига берган суҳбатини тақдим қилди.
“Дунёдаги барча футболчилар сингари Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни энг асосий вазифа деб биламиз. Ёшликдан Жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қиламиз. Тез орада ҳаммаси ҳал бўлади ва биз якунда афсусланишни истамаймиз. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига йўл олишимизга ишонамиз”, – деди Жунг Ву Йонг.
27 ёшли футболчи, шунингдек, Жанубий Корея термасининг ЖЧ саралашидаги тақвими ноқулай эканини айтди. Кореяликлар 31 август куни ўз майдонида Эронни қабул қилса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.
“Ростини айтиш керак, тақвим биз учун бироз ноқулай. Саралаш босқичидаги сўнгги ўйин сафарда (Ўзбекистонга қарши Тошкентда) ўтиши бизга қўшимча юк бўлади. Жанубий Корея термасида Осиёнинг кучли жамоаларига қарши муносиб кураша олиш қобилияти бор. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар биз энг кучли эканимизга ишонамиз. Ўзимизга бўлган ишонч ёрдамида барча тўсиқлардан ўта оламиз”, – деб ўз фикрини давом эттирди ярим ҳимоячи.
ЖЧ–2018 саралаши давомида 7 ўйинда майдонга тушган Жунг Ву Йонг терма жамоага қандай келиб қолгани ва ундаги вазифалари ҳақида маълумот берди.
“Миллий терма жамоага Ули Штилике даврида, J-лигада тўп сурган пайтларимда чақирилганман. Менимча жисмоний ҳолатим ва пас бериш қобилиятим ўшанда Штиликега маъқул келган. Жанубий Корея термаси сафида тўп сураётанимдан бахтиёрман. Албатта, ўз устимда ишлашда давом этишим керак. Терма жамоадаги вазифам кўп югуриб, ҳимоя ва ҳужумдаги шерикларимга ёрдам бериш. Миллий терма учун ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман”, – деди “Чонгкинг Лифан” аъзоси Жунг Ву Йонг.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун 26 футболчидан иборат таркибни эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда