
Олий лиганинг 18-турида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор”га таслим бўлди.
Отабек Шукуровнинг пеналтидан урган голи “қалдирғочлар”ни Қаршидан уч очко билан қайтишларига кифоя қилди.
Натижада ушбу мағлубиятдан кейин “Насаф” жорий мавсумда илк марта ўз уйида рақибга очко улашди. Бердиев шогирдлари жорий мавсумда илк марта кетма-кет икки учрашувда мағлуб бўлиш билан бирга, 180 дақиқадан буён рақиб дарвозасига гол уришни ҳам эплай олишмаяпти.
Қолаверса қаршиликлар 2010 йилдан буён илк марта мавсумнинг ҳар иккала баҳсида ҳам “Бунёдкор”га ютқазишди. Биринчи даврада Тошкентда ўтган беллашувда ҳам Бердиев шогирдлари 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганди.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар