11:44 / 20.08.2017
6 739

Ўзбекистон терма жамоасининг нархи қанча?

Ўзбекистон терма жамоасининг нархи қанча?
Transfermarkt.de портали мамлакатлар термалари футболчиларининг янги баҳосини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам бор.

Sputnik собиқ иттифоқ мамлакатлари термаларининг ўйинчилари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ҳар бир жамоанинг энг қиммат ўйинчиси бор. Шунингдек, бутун терма ҳам умумий нархда баҳоланган.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 20 миллион еврога баҳоланган. Термамизнинг энг қиммат ўйинчиси Одил Аҳмедовнинг баҳоси 5 миллион еврога тенг. Кейинги ўринларда Сардор Рашидов (2 миллион) ва Игорь Сергеев (1,6 миллион)лар боришмоқда.

Украина 89 миллион евродан ошиқроқ туради. Россия эса 103,10 миллион еврога баҳоланган. Ушбу терма жамоанинг энг қиммат футболчиси Фёдор Смолов 12 миллион, иккинчи ўриндаги Игорь Акинфеев 11 миллион евро туради. Игорь Смольников, Денис Глушаков ва Дмитрий Полозлар эса 7 миллиондан баҳоланишган.

Беларусь терма жамоасида ўйновчи футболчиларнинг умумий баҳоси 12,95 миллион еврони ташкил қилади.
Арманистон — 42,60 миллион евро.

Озарбайжон — 11,90 миллион евро. Ушбу мамлакат термасида Дениз Юлмаз 1,25 миллионга баҳоланиб, биринчи ўринда бормоқда. Легионер Ричард эса 1,5 миллион евро туради.

Эстония — 10,23 миллион евро.
Литва — 6,9 миллион евро.

Қозоғистон — 15,4 миллион евро бўлиб, Байюржан Исломхон (1,8 миллион) энг қиммат футболчидир. Кейинги ўриндаги Юрий Логвиненко ва Дмитрий Шомколар 1,2 миллиондан баҳоланишган. Учинчи поғонада бораётган Роман Муртазаевни 1 миллионга харид қилса бўлади.
Грузия — 28,3 миллион евро.

Қирғизистон — 1,48 миллион евро. Бу терма энг арзон жамоалардан биридир. Унинг энг қиммат футболчиси Валерий Кичин 400 минг евро туради.
Латвия — 5,95 миллион евро.

Тожикистон термасининг тўлиқ таркиби 1 миллион 95 минг еврога баҳоланган. Ушбу жамоанинг 26 нафар футболчиси рўйхатга киритилган бўлсада, айримларига нарх белгиланмаган. Умуман олганда, Тожикистон термасининг 11 нафар футболчиси баҳоланган, холос.

Туркманистон миллий жамоасининг баҳоси 1,53 миллион евро. Бу жамоада 750 минг евро турадиган Руслан Мингазов энг қиммат ҳисобланади. Артур Геворкян 400 минг еврога баҳоланиб, иккинчи бўлиб турибди.
Молдова — 13,78 миллион евро.

Бундан ташқари, сайтда жаҳоннинг энг қиммат 20та термаси ҳақида ҳам маълумот берилган. Бу борада ФИФА рейтингига қараб жамоалар қуйидагича жойлашишган: Германия (373,50 миллион евро), Бразилия (366,75), Аргентина (560), Португалия (250,55), Швейцария (139,25), Польша (234,65), Чили (166,90), Колумбия (203,05), Франция (677,5), Бельгия (546,25).


Манба: interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг нархи қанча?