
Мадриднинг “Реал” футбол клуби ҳамда Бразилия терма жамоаларининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос алимент пулини ўз вақтида тўламаганлиги учун қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Маълум бўлишича, Бразилиняниг Рио-де-Жанейро шаҳри Адлия департаменти икки нафар фарзандига алимент нафақасини тўламаганлиги учун футболчини уч ой қамоқ жазосига тортишни талаб қилган.
44 ёшли Роберто Карлос собиқ турмуш ўртоғи Барбара Турлерга 61 минг реал (20 минг АҚШ доллари) миқдорида алимент пулини тўламаган.
Футболчининг ушбу ҳолатни молиявий қийинчилик билан изоҳлаган.
Маълумот ўрнида, Роберто Карлоснинг 9 нафар фарзанди бор. Яқинда футболчининг оиласида Марина исмли қизалоқ дунёга келди.
Манба: Qalampir.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.