date
views 5 876

Жозе Моуриньо: Мен ҳеч қачон «Челси»дан кетмайман ва «Челси» ҳам ҳеч қачон мени қувмайди

Жозе Моуриньо: Мен ҳеч қачон «Челси»дан кетмайман ва «Челси» ҳам ҳеч қачон мени қувмайди

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоадан кетиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлаб ўтди.

«Мен ўйинимиздан норозиман ва норози бўлаётганимдан хурсандман. Агарда мағлубиятлардан ҳам кўнглим тўқ бўлганида, демак бошқача Моуриньога айланиб қолган бўлардим.

Мен ўзгаришни истамайман. Айни вақтдаги ҳолатдан хурсанд эмасман, аммо аввалгидан кўра кўпроқ ишламоқдаман. Мен оптимистман, чунки футболчиларга ишонаман, улар эса менга. Биз бирга қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

«Челси»дан ҳар қандай вазиятда ҳам кетмайман. Ва клуб ҳам мени истеъфога чиқаришни истамайди. Агарда кимдир бошқача ўйласа, демак у асл вазиятдан бехабар.

Бизда фақат бир муаммо бор. Биз ўзимиз истаган натижага эриша олмаяпмиз», - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Челси» Англия чемпионатида 4 турдан сўнг биттагина ўйинда ғолиб чиқиб, мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: Мен ҳеч қачон «Челси»дан кетмайман ва «Челси» ҳам ҳеч қачон мени қувмайди