10:18 / 27.08.2017
4 946

Макгрегор 10 раунд чидади

Макгрегор 10 раунд чидади
Тошкент вақти билан 27 август тонгида бокс мухлислари орзиқиб кутган аср жанги бўлиб ўтди. Лас-Вегасда енгилмас боксчи Флойд Мейвезер UFC юлдузи Конор МакГрегорга қарши рингга чиқди. Бокс қоидалари асосида бўлиб ўтган бу жангда америкалик боксчи ғалабага эришди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Жангнинг дастлабки раундларида ирландиялик спортчи устунликка эришаётганди. Аммо жангнинг иккинчи қисмидан бошлаб Мейвезер назоратни ўз қўлига олди. 10-раундга келиб эса рефери техник нокаут қайд этди ва америкалик спортчи ғалабасини маълум қилди.

Бу жанг учун Мэйвэзер 100 миллион доллар, Макгрегор — 30 миллион доллар ишлади. Бу маблағлар спортчилар жангда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар кафолатланган маблағлардир. Бундан ташқари, ғалаба учун бонуслар, шунингдек, чипталар сотуви ва тўловли трансляциялардан (pay-per-view) тушган маблағлардан улушлар ваъда қилинган. Бунинг ҳисобига спортчиларнинг гонорарлари миқдори бир неча баробар ўсиши мумкин.

40 ёшли Мэйвэзер шу тариқа профессионал рингдаги барча 50 жангида ғалабага эришмоқда. У охирги марта 2015 йил сентябрида рингга чиққан ва боксчилик фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилганди.

Ҳозирда 29 ёшда бўлган Макгрегор ММАда 24 жанг ўтказган ва 21 ғалабага эришиб, 3 марта мағлуб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макгрегор 10 раунд чидади