
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учинчи босқичи доирасида Хитой терма жамоасига қарши сафарда майдонга тушади.
Мазкур учрашув тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Биласизки, 31 август куни соат 16:00 дан Ўзбекистонн мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбирлар бошланади. Хитой – Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланганди.
Бироқ Хитой – Ўзбекистон учрашуви “Спорт” телеканали орқали байрам тантаналари тугаши билан 18:30 да ёзиб олинган ҳолда, соат 18:30 да эфирга узатилади. Эфир вақтига ўзгартиришлар киритилиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушгандан кейин 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Манба: www.uzbekistan24.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар