Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасида 31 август куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказадиган сафар ўйини «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали сайти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, эфир вақтига ўзгартириш киритилган.
«Бироз аввал сайтимизда жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган футбол бўйича Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув жонли эфирда намойиш этилиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозиргина олинган хабарларга кўра, «Спорт» телерадиоканали ўз дастурларига ўзгартириш киритди ва мазкур учрашув соат 16:45 дан бошлаб эфирга узатилади», дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко жамғарган ҳолда А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги икки ўйиндаги ғалаба жамоамизни тўғридан-тўғри мундиалга олиб чиқади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади