date
views 5 206

Гамбург-2017: Навбатдаги йўқотиш - Элнур Абдураимов

Гамбург-2017: Навбатдаги йўқотиш - Элнур Абдураимов
Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал навбатдаги баҳсида ҳамюртимиз Осиё чемпиони, 2015 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Элнур Абдураимов 60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилди.

Боксчимизга ярим финал остонасида беш карра Грузия чемпиони, 2016 йилги Грузияда йилнинг спортчиси деб топилган Отар Ераносян рақиблик қилди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувда ҳамюртимиз бироз рақибига нисбатан пассив ҳаракат қилди ва ҳакамлар грузиялик боксчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин, Исроил Мадримов ҳам чорак финалда тўхтаган эди.

Манба: sports.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гамбург-2017: Навбатдаги йўқотиш - Элнур Абдураимов