00:27 / 30.08.2017
5 459

Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибининг додини берди

Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибининг додини берди
Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувлари охирлаб бормоқда.

Мазкур жангларнинг бирида 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Бектемир Мелиқўзиев Тошкентда ўтган Осиё чемпионати финалида тўқнаш келган қозоғистонлик Ерик Алжанов билан куч синашди. Ўшанда боксчимиз рақибини мағлуб этиб, қитъа чемпиони деган номга сазовор бўлган эди.

Бугунги беллашувда қозоқ боксчиси реванш олишга уриниб кўрди. Бироқ Бектемир ўзининг ўта кучли ва чаққон ҳаракатлари билан рақиб боксичисига оғир жароҳатлар етказди. Бунинг оқибатида жанг бир неча марта маълум вақтга тўхтатиб турилди.

Якунда эса ҳакамлар Мелиқўзиевнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини эълон килишди ва Бектемир ярим финалда!

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гамбург-2017: Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибининг додини берди