Sport TV шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов жонли эфирда намойиш этилган "Sport vaqti" кўрсатуви давомида Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашида Хитойга қарши ўтказадиган ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бу учрашувда Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушмаслиги лозим. Унинг ўрнига техник жиҳатдан кучлироқ бўлган Темурхўжа Абдуҳолиқов майдонга тушгани маъқул.
Марчелло Липпи тактик жиҳатдан жуда кучли мураббий ва у терма жамоамизнинг барча футболчиларини ўрганиб чиққани шубҳасиз. Агар Игорь Сергеев майдонга тушадиган бўлса, Липпи ўйлаган нарса амалга ошган бўлади. У ўз жамоасини энг аввало Сергеев майдонга тушадиган ўйинга тайёрлаганига ишонаман. Шахматда рақибнинг юришини олдиндан билиш жуда муҳим. Липпи ҳам мана шу юришни таҳмин қилаётганига шубҳа йўқ. Чунки Самвел Бабаян илгари ҳар қандай ҳолатда ҳам Сергеевни майдонга тушириб келаётган эди.
Игорь Сергеев Хитой чемпионатида бирорта гол ура олмаганда ҳам терма жамоада асосий таркибда ўйнаган. Тўғри, Олий лигага қайтгандан кейин ниҳоят гол уришни яна бошлади. Аммо Хитой билан у эмас, балки оғир вақтда масъулиятни ўзига оладиган ва рақиб футболчиларини алдаб ўтиши мумкин бўлган Абдуҳолиқов ўйнагани маъқул. Сергеевда голли вазият бўлиши учун бутун жамоа ишлаши керак. Темурхўжа эса ўзи ҳам вазият яратиши мумкин.
Умуман, Хитойга қарши кечадиган ўйинда терма жамоага янгилик киритиш керак. Егор Кримецни хитойликлар яхши билишади. Шунинг учун унинг майдонга тушиши ўзини оқламаса керак. Тўғри, улар Анзур Исмоиловни ҳам яхши билади. Аммо бугунги кунда терма жамоа ҳимоясини Анзурсиз тасаввур қилиш қийин. Кейин, Кримецдан фарқли равишда Исмоилов Хитойда ҳам яхши ўйнамоқда.
Хитой билан бўладиган ўйинда қанотлардан уюштириладиган ҳужумларнинг аҳамияти катта. Шунинг учун Сардор Рашидовдан ҳам фойдалансак яхши бўларди. Бу юриш ҳам Хитой учун кутилмаган бўларди. Аммо тўғрисини айтсам, Самвел Бабаян шундай йўл тутишига шахсан ўзим ишонмайман. Бу гаплар шунчаки менинг истагим ҳолос. Бабаян эса Хитой билан бўладиган ўйинда яна ўша эски таркиб билан майдонга тушса, асло ҳайрон қолмаган бўлардим", - дейди таниқли журналист.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади