4 291
Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқиш имконияти 37 фоиз. Бу Кореяда 72, Сурияда 13 фоизни ташкил қилади
«Championat.asia» нашри We Global Football’нинг Twitter саҳифасига асосланиб, ЖЧ—2018 саралашида иштирок этаётган терма жамоаларнинг мундиал чиптаси учун имкониятлари акс этган суратни тақдим этди.
Саралаш беллашувлари барча континентларда ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бўлди. Шундан келиб чиқиб, олдиндаги ўйинлар, рақиблар савияси, қолган учрашувлар натижаси ва эҳтимолий ҳолатлар инобатга олиниб, термалар имконияти фоиз кўрсаткичларида тақдим этилди.
Самвел Бабаян устозлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади. Айни пайтда кореяликлар Ўзбекистондан 2 очко илгарилаб кетган бўлса, 9-турдан кейин Сурия очколари сонини Ўзбекистонники билан танглаштириб, 3-ўринга кўтарилиб олди.
We Global Football талқинига кўра, Тошкентга келаётган кореяликларнинг Россия—2018 га бориш имконияти 72,71 фоизга тенг. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 37,83 ни ташкил қилмоқда. Бабаян жамоаси «Омад кулиб боқиши керак» деб номланган гуруҳга жойлаштирилган.
Боиси, Хитойдаги мағлубиятдан кейин тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш имконияти фақатгина Ўзбекистоннинг қўлида қолган эмас. Ҳатто кореяликлар мағлуб этилганида ҳам, Суриянинг Эрон устидан эҳтимолий ғалабаси қимматга тушиши мумкин.
Ўз навбатида, сурияликларнинг 2-ўринни қўлга киритиш имконияти 13,63 га тенг курилган. Форсларнинг 9 турдан буён мағлуб бўлиш у ёқда турсин, гол ўтказмай келаётгани Суриянинг имкониятларини камайтириб кўрсатади.
Хитой эса 3-йўлланмадан умид қилиши мумкин. Бунинг учун Сурия ва Ўзбекистон енгилиши, Хитой Қатарни яхшироқ ҳисобда мағлуб этиши шарт. Бунда имконият ҳатто 1 га ҳам тенг эмас — 0,25.
Манба: daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади