Бугун Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяни қабул қилади. Олдимизда битта йўл қолган: ғалаба қозониш!
Ухандаги мағлубиятдан кейин кўпчиликда бугун кимлар тушар экан, деган саволлар кўп бор янграмоқда. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда бугунги ўйинга тушиши мумкин бўлган футболчиларни тахмин қилиб кўрамиз.
Демак, дарвозада бугун ҳам илк дақиқалардан бошлаб Игнатий Нестеров ҳаракат қилади. Ўнг қанот ҳимояга Даврон Ҳошимов ёки Акмал Шораҳмедовлардан бири тушиши шарт! Мураббий Ислом Тўхтахўжаевни ўнгга қўйса - бу нотўғри қарор бўлади. Кримецни олиб ташлаб Ислом-Анзур жуфтлиги марказий ҳимояда ўйнаши лозим!
Сардор Рашидов АНИҚ ўйнаши керак!
Мураббийлар штаби "уни мазаси йўқ, таваккал қилмаймиз" деган гапларни йиғиштирсин. Таваккал қиласиз бугун! Футболчимиз соппа-соғ!
Бугун гол урсаям Аҳмедов ёки шу ура олади, бошқа футболчимиз ура олмайди.
Ҳужумда Темирхўжа Абдухолиқов тушади. Унинг ҳам ижобий ўйин кўрсатиш эҳтимоли 50 га 50, лекин бошқа чорамиз йўқ. Ҳар ҳолда Сергеевдан яхшироқ у.
Хуллас буёғи қуйидагича кетади:
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров - Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов - Сардор Рашидов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров - Элдор Шомуродов, Темирхўжа Абдухолиқов
Майдондаги жойлашув эса қуйидагича бўлади:
Яна бир марта айтамиз: агар мазкур таркибни ўзгарса демак ўзгартирганлар футболни унча тушунмас экан. Ҳа, шунақа!
Аслида Жепаров ҳам асосийда тушиши керакмас, лекин бу ўйинда марказни ушлаш керак. Шомуродов - Рашидовлар бўлса тинмасдан ўринларини алмаштириб туришлари лозим.
Якуний қарорни мураббийлар штаби қилишини эслатиб ўтамиз.
Захирадан Марат Бикмаев, Фозил Мусаев ва Гейнрих-Сергеев-Мирзаев-Шукуровлардан бирлари тушиши керак.
Сизнингча, қандай бўлгани тўғрироқ?
Кимлар асосий таркибга муносиб?
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда