5 107
Бабаян журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортиб, матбуот анжуманидан қочиб кетди
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги – 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея (0:0) учрашувидан кейин Самвел Бабаян матбуот анжуманига келди. Аммо у матбуот анжуманини брифингга айлантириб, қисқача чиқиш қилган.
«Бугунги ўйинни ҳамма кўрди деб ўйлайман. Бугун биз учун сўнгги имконият эди. Афсуски, биз ушбу имкониятдан фойдалана олмадик. Имкониятдан фойдаланиш учун бизга атиги бир нечта дуранг етишмади. Мен икки йил аввал терма жамоаси ЖЧнинг 2-саралаш босқичида қабул қилиб олгандим. Қўлимдан келган барча ишни қилдим. Мендан кейин келадиган мураббий кўпроқ ишлаши керак бўлади. Қачондир бизга муваффақият учун нима етишмаганини айтарман. Ҳозирча саволларга жавоб бера олмайман», деган у.
Шундан сўнг, у журналистларнинг саволларига жавоб беришдан қочиб, норозиликларга қарамасдан, матбуот анжуманини тарк этган.
«Kun.uz» мухбирларининг маълумот беришича, журналистлар уни «позор» («шарманда») дея кузатиб қўйишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас