4 648
Мағлубиятнинг моддий зарари ҳисоблаб чиқилди. Бабаян учун жавобгар бўлганлар энди жавоб берсин!
Ўзбекистон-Корея 0:0! Ўйин ҳаками якунловчи ҳуштакни чалди, “мухлислар кўз ўнгида жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритолмадик, учинчи ўринда қолдик” деб Одил Аҳмедов алам кўз ёшларини тўкди. Бир неча дақиқадан сўнг Сурия Эронга иккинчи голни уриб, Эрон-Сурия ўйинида ҳисобни 2:2 га етказди. Биз гуруҳда якуний тўртинчи поғонадамиз…
Бу соатдан кейин Бабаян ҳақида гап гапиришнинг фойдаси йўқ. Ўлганнинг устига тепишга ўхшайди бу. Ўзбек футболида Самвел Бабаян “ўлди”, бу факт. Халқнинг, миллатнинг бунча нафратига “сазовор” бўлиш ҳар кимга ҳам эмас… Аввалроқ Сурия мағлубиятидан кейин биринчи бўлиб бонг урдик, Бабаян кетиши керак бу жамоадан дея. Игор Шквиринни тезлик билан ишни ўз қўлига ола оладиган мураббий деб, мутасаддиларимизга тавсияда ҳам бўлдик. Тренернинг уруғи қуриган бўлса ҳам Бабаянни терма жамоадан узоқлаштириш керак! деб жон куйдирдик. Хитойдан кейин пичоқ суякка келди: Жанубий Корея ўйинида Бабаяндан кечмаса бўлмайди! деб яна ҳайқирдик.. Энди Бабаян масаласи қолмади.
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан мосуво бўлди. Ўзбекистондаги миллионлаб мухлисларнинг умидлари чилпарчин бўлди. Ўнлаб истеъдодли йигитларимиз жаҳон чемпионатида қатнашиш шарафига муяссар бўла олмасдан футболни тарк этишади… Агар Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганда жамиятда воқеъ бўладиган ижобий энергия ва миллатнинг бирлашувини ўн йиллаб маънавий тадбирлар ўтказиб яратиб бўлмайди. Ўзбекистонда ишчи-хизматчиларнинг фойдали иш коэффициенти ўсиш даражасини тахмин қилиш ҳам қийин бўларди. Бу нуқтаи назардан мағлубиятга тенг бўлган дуранг Ўзбекистонга миллиардлаб зарар берганини ҳам кўриш мумкин.
Жавобгар Бабаянми?? Йўқ! Бабаян учун жавобгар бўлганлар энди жавоб берсин!
Манба: vodiymedia.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас