
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Россияда бўладиган Жаҳон Чемпионатига чиққани учун оладиган мукофот пуллари маълум бўлди.
Goal нашрининг хабарига кўра, ЖЧ-2018нинг финал боcқичига йўл олган ҳар бир футболчи 1,1 миллион евро миқдорида мукофот пули олади.
Жамоага Саудия Шаҳзодаси Муҳаммад бин Салман Аль Сауд ҳомийлик қилишга ваъда берди.
Хабарингиз бор, Берт ван Марвейк шогирдлари Японияни мағлубиятга учратдилар ва жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўл оладиган бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони охирги марта мундиалда 2006 йил иштирок этган эди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар