Садриддин Сайматов - 2017 йилнинг энг яхши каратэчиси!

Садриддин Сайматов - 2017 йилнинг энг яхши каратэчиси!
Германиянинг Лейпциг шаҳрида олимпия спорт турлари оиласига мансуб каратэ WKF бўйича нуфузли Премьер-Лига мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтганди. Olamsport.com сайтининг хабар беришича, каратэда Премьер-Лига мусобақаси Жаҳон Кубоги мусобақаси ҳисобланиб, 5 та босқичдан иборат бўлади. Бу йил ушбу баҳсларга Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА), Рабат (Марокаш) ва Лейпциг (Германия) шаҳарлари мезбонлик қилди.

Жами 10 та вазн (5та эркаклар, 5 та аёллар) тоифасида ўтказилган Премьер-лиганинг якка ва жамоавий кумитэ баҳсларида 18 ёшдан катта спортчилар татамига чиқишди. Ушбу мусобақалар тизими спортчиларга Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳамюртимиз Осиё чемпиони Садриддин Сайматов ана шу Премьер-лига мусобақаларининг 4тасида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Айнан мана шу натижаси эвазига Садриддин Сайматов ҳақли равишда йилнинг энг яхши каратэчиси деб топилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар