23:20 / 16.09.2017
4 402

«Пахтакор» Тошкентда «Шўртан»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

«Пахтакор» Тошкентда «Шўртан»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Ўзбекистон Олий Лигасининг 21-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шўртан” учрашуви якунига етди.

Унда майдон эгалари 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонишди.

“Шерлар”нинг голларига Азим Аҳмедов, Владимир Козак ва Игорь Сергеевлар муаллифлик қилишди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор) 3:0
Голлар:
Азим Аҳмедов 10, - 1:0. Владимир Козак 25, - 2:0. Игорь Сергеев 68, - 3:0.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимри Козак, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс, Суҳроб Нуруллаев, Гиди Канюк, Тиаго Безерра, Игорь Сергеев.

"Шўртан": Алибек Туробов, Жамол Отақулов, Ҳасан Эргашев, Олимжон Каримов, Игорь Таран (с), Лазиз Убайдуллаев, Обид Жўрабоев, Элдор Бойматов, Сунатилла Мамадалиев, Отабек Нарзуллаев, Марадона Сафаров.

Учрашувдан сўнг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Бугун жамоа намойиш қилган ўйин менга ёқди. Кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирдик ва улардан учтасидан фойдаландик.

Йигитларга чиройли ғалаба учун раҳмат айтаман. Ўйинимизда ўсиш кузатилмоқда. Футболчилар машғулотларда яхши ишлашмоқда ва майдонда буни кўрсатишга интилишяпти.

Асосий таркибдаги барча футболчида майдонга тушиш учун тенг имконият мавжуд. Биз сафда кўришни истамаган ўйинчи жамоамизда бўлмасди.

Кимдир бугун, бошқа биров эртага имкониятга эга бўлади. Рақобатда ким ўзини қандай ўзини кўрсатишига асосида учрашувларда майдонга тушади.

Суюнов жуда яхши савиядаги дарвозабон. Афсуски, майдонга икки дарвозабонни тушириш имконияти йўқ.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» Тошкентда «Шўртан»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди