12:19 / 17.09.2017
5 477

Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... »

Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... »
Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" (0:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... Баҳс осон бўлмади албатта. Хамма ўйинчиларимиз бирдек шижоат билан харакат қилди. Тўп билан муомала қилишда ҳам, ўйинни назорат қилиш бўйича ҳам рақибдан яхши ўйнадик. Бунинг учун уларга ва шунингдек “Бухоро” ишқибозларига руҳан далда бериб, қўллаб –қувватлаб туришгани учун алоҳида раҳмат дейман. Учрашувда турли хил вазият бўлиши мумкин. Биз ҳамма вақт бунга тайёр бўлишимиз керак. «Динамо»га қарши жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Бугун шунчаки омад биз томонда бўлмади холос. Лекин ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда кейинги турларда бундан-да кўпроқ харакат қилиб, билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қиламиз.

Улуғбек Бақоев


Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... »