Бугун, 26 сентябрь куни ЎФФда Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Олий Лига 22-тури доирасидаги “Шўртан” (Ғузор) – “Навбаҳор” (Наманган) учрашувини бошқариб, якунда иши назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) балга баҳоланган Олим Толибжоновнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.
Олим Толибжоновнинг “Шўртан” – “Навбаҳор” (3:3) ўйинидаги ҳакамлиги федерациянинг ҳакамлар ва назоратчилар илмий-услубий таъминоти бўлими томонидан кўриб чиқилди.
Бўлим бошлиғи Арслон Ҳотамов бош ҳакам Олим Толибжоновнинг ишини “қониқарсиз” деб баҳолади.
Шу асосда, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйиндан четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.
Шу билан бир вақтда, “Шўртан” – “Навбаҳор” беллашувидаги рефери ёрдамчиси Александр Буровнинг баҳосини кўтариб қўйганлиги учун назоратчи ҳакам Алишер Абдуллаев қўмита қарорига кўра, Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари доирасидаги 4 та ўйиндан четлатилди. Шунингдек, Абдуллаевнинг ҳам хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро” – “Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов қўпол хатоларга йўл қўйгани туфайли умрбод ҳакамликдан четлатилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди