Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев бугун ўз вазифасидан озод этилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Осиё чемпионатига саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин, бугун, 27 сентябрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“...Дилшод Нуралиевнинг аризасини ҳам олдик, у киши ишдан кетди. Кўп нарсага Дилшод Нуралиев сабабчи. Ҳар бир футболчини ҳам ўрганиб чиқяпмиз.
Қаердан келган, нима учун бу мусобақага борган... Бундан кейин бундай ҳолатлар такрорланмайди!
Энди мусобақа сафарларига тил биладиган мутахассислар юборилади”, деди Умид Аҳмаджонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш босқичидан ўта олмаганди.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян зиммасига юклатилган вазифани бажара олмагани учун лавозимидан озод этилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди