
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов бошланганлигини эълон қилади.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси қуйидаги бўлимларига мутахассислар танлов асосида ишга таклиф қилинади:
- Спорт бўлими;
- Маркетинг бўлими;
- Матбуот хизмати (инглиз, рус ва ўзбек тилларини биладиган журналистлар);
Шунингдек,
- Бухгалтер;
- Кассир;
- Юрисконсульт;
- Халқаро алоқалар бўйича мутахассис;
- Футбол ишқибозлари билан ишлаш бўйича мутахассис;
- Котиб/иш юритувчи;
- Ҳайдовчилар ҳам ишга таклиф қилинади.
Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:
- соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши;
- футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси;
- футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;
- хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши;
- компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;
Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни [email protected] электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.
Манба: www.the-uff.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар